Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МФЙ раиси ер билан боғлиқ масалада жиноят қилгани сабаб қўлга олинди
Янгиқўрғон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси Маликжон Қорабоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг жиноий қилмишлари тафсилоти айрим эътирозларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
2015 йилнинг куз кунларидан бирида М.Қорабоев ҳамқишлоғи Исмоил Саидовни учратиб қолади. И.Саидов унга ер керак эканлигини айтади. Орадан маълум бир кун ўтиб, М.Қорабоев И.Саидовни ўз хонасига чақиртиради.
Унга “Водий гавҳари” фермер хўжалиги ер майдонидан бир гектарини фермер билан келишган ҳолда номига расмийлаштириб беришини, фақат бунинг учун 1500 АҚШ доллари харажати бор эканлигини айтади.
И.Саидов эртаси куни айтилган пулларни олиб келиб беради.
Бироқ орадан ойлар ўтса ҳамки, М.Қорабоев ваъдасининг устидан чиқавермайди. У пайт пойлаб И.Саидовдан яна бир миллион пул сўрайди. Исмоил унга айтилинган суммани эмас, балки саккиз юз минг бераётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.
Ушбу ҳолат юзасидан М.Қорабоевга тегишли қонуний чора кўрилди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
20:43 / 08.06.2026