Жаҳон | 16:02 / 06.10.2016
6451
1 дақиқада ўқилади

SANA: АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари Ҳалаб яқинидаги қишлоқни бомбардимон қилди

Фото: SANA

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Ҳалаб шаҳридан 50 километр шимолдаги Сельсан қишлоғи бўйлаб бомба ёғдирган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли орасидаги манбаларига таянган ҳолда SANA агентлиги хабар берган.

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, шундан 3 нафари болалардир. Шунингдек, тинч аҳоли орасида 40 нафар киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда қолмоқда.

Бомбалаш оқибатида кўп уйлар буткул яроқсиз ҳолатга келган.

5 октябрь куни коалиция самолётлари Мўсул шаҳри яқинидаги қишлоққа бомба ёғдиргани, натижада 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Кейинроқ, самолётлар ироқлик жангчиларни ИШИД жангарилари билан адаштириб юборгани маълум бўлди.

Мавзуга оид