Ўзбекистон | 19:30 / 07.10.2016
5774
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Брюсселда Афғонистон президенти билан икки ёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фото: Swarajya Magazine

2016 йилнинг 4 октябрь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида иштироки доирасида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат бошида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани учун Афғонистон Президентига Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорлик билдирилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида турли даражадаги алоқаларни фаоллаштириш қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид