Жаҳон | 00:36 / 07.10.2016
8855
2 дақиқада ўқилади

Британиялик депутат Европарламентдаги муштлашувдан кейин шифохонага ётқазилди

Фото: tvoygorodpskov.ru

Сиёсий келишмовчиликлар босиқ британияликларни ҳам ўзидан чиқариши мумкин. Бунга Страсбургдаги Европарламентдаги нохуш воқеа мисол бўлиши мумкин. Бу ерда юз берган муштлашувда британиялик депутат ойнадан тушиб кетган. 
Бу жабрдийда Буюк Британия мустақиллиги партияси вакили, 49 ёшли Стивен Вульф бўлди. У сафдошларини тарк этиб, рақиб партия томонга ўтишга қарор қилган, бироқ кейинроқ унинг миясига у партияга етакчилик қила олиши фикри келиб қолган. Вульфнинг ҳамкасбларидан бири унинг бундай ҳаракатидан жаҳли чиқиб, уни "эркакча" гаплашишга чақирган. Вульф ва унинг ҳамкасби ўртасида муштлашув чиққан ва унинг давомида Вульф юзидан мушт еган ва боши билан урилган. 

Депутатлар тезда ярашиб олишган, бироқ бироздан кейин Вульф Европарламент биноси ичидаги йўловчи кўпригида ҳушидан кетган ва йиқилиб тушган. Баъзи ОАВ маълумотларига кўра, у бино ойнасидан тушиб кетган, бошқалари маълумотларига кўра, зиналардан йиқилиб тушган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, Вульфнинг бошига қон қуйилган ва у инсультга учраган. Бироқ кейинроқ Вульф шифохонадан тетиклиги ва бахтли эканлигини, бироқ юзининг ярми ишламай қолганини айтган.

 

Мавзуга оид