Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дамашқ: Вашингтон Сурияни бир неча давлатга парчалаб ташламоқчи
Фото: © AFP
АҚШ Сурияни диний кўринишига кўра бир неча давлат тузилмаларига парчалаб ташламоқчи, деган фикрни билдирган Сурия ахборот вазири Рамиз Таржаман.
«Вашингтон Суриянинг заиф давлат бўлишини хоҳлайди. Уни бўлиб ташлаш мақсади ҳам бор. Хусусан, шимолда курд давлати эълон қилинганидан сўнг, айтиш мумкинки, бу ғоя мавжудлигини исботлади. Унга кўра, Сурия ҳеч бўлмаганда федерация ёки конфедерацияга айланиши керак», — дея вазирнинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Таржаманнинг қайд этишича, Яқин Шарқдаги америкалик стратеглар Сурия ҳудудини конфессияларга оид белгисига мувофиқ парчалаш ниятидалар.
Аввалроқ, Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест баёнот берганидек, АҚШ Сурияда вужудга келган вазият учун Дамашқ ва Москвани товон тўлашга мажбур қилиш мақсадида БМТ доирасидан ташқарида сиёсат юритишга ҳам тайёр.
Мавзуга оид
00:05
Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
22:07 / 07.04.2026
Эрон Яқин Шарқни «зулматга чўмдириш» билан таҳдид қилди
20:16 / 07.04.2026