Жаҳон | 19:49 / 07.10.2016
7458
1 дақиқада ўқилади
Гаитида «Мэттью» довули туфайли ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга яқинлашди
Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 572 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб Reuters агентлиги маълум қилган.
Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 478 нафарни ташкил қилаётгани айтилганди.
«Мэттью» довули 2007 йилдан буён Атлантика океанида юзага келган энг йирик ураган бўлди.
Унинг тезлиги соатига 210 километрни ташкил этмоқда. Унинг кучи тўртинчи даража (мавжуд 5 даражадан - таҳр.) билан баҳоланган.
Айни вақтда довул АҚШнинг жанубий қирғоқларига яқинлашган. Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролинада фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.