Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги доривор ўсимликлар ёрдамида саратонни даволаш мумкинлиги аниқланди
Хитой, Буюк Британия ва Франция вакилларидан иборат халқаро олимлар гуруҳи гомохарингтонин (ННТ) моддаси миелоидли лейкемия ремиссисини муолажа қилишда ёрдам беришини аниқлашди.
Омацетаксин мепесуццинат деб танилган бу модда игнабаргли ўсимлик Cephalotaxus harringtonii'да мавжуд бўлиб, хитойлик шифокорлар томонидан қон саратони учун фойдаланилган. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Science Translational Medicine журналида чоп этишди.
ННТ'нинг дастлабки тадқиқотлари натижасида дори воситаси Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатининг санитар назорати бошқармаси (FDA) томонидан сурункали миелоидли лейкемиясининг муолажаси учун тасдиқланди. Бундай касаллик дори воситалари таъсирига камдан-кам учрайди ва энг самарали таъсир этувчи восита бу кимёвийтерапия ва ҳужайраларнинг кўчириб ўтказилиши ҳисобланади. Аммо омацетаксин мепесуццинат моддаси саратони ўсимталарининг ўсишининг тўхташида ёрдам бериши маълум бўлди.
Олимларнинг фикрига кўра, уларнинг тадқиқотларидан олинган натижалар лейкоз билан оғриган беморлар учун шахсий усулларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
14:47 / 22.12.2025
Саратоннинг олдини олиш мумкинми? Мутахассислар тавсия қиладиган маҳсулотлар
10:00 / 03.11.2025
«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи
11:46 / 20.10.2025
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди
21:32 / 11.10.2025