Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди
Ўзбекистон пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тўртинчи бор ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 135 спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида 6 октябрь куни нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлди.
Мусобақанинг дастлабки кунида Муҳриддин Тиловов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Шарофиддин Лутфуллаев учинчи ўринни эгаллади. Хотин-қизлар ўртасида Диёра Келдиёрова кумуш, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева бронза медалларни қўлга киритди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026