Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минскда бензинда ишловчи арра ва болта билан қуролланган эркаклар савдо марказида одамларга ҳужум қилди
Беларусь пойтахти Минскда бензинда ишловчи арра ва болта билан қуролланган номаълум шахслар "Европа" савдо марказига ташриф буюрганларга ҳужум қилди. Бу ҳақда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда tut.by нашри хабар берди.
Айни вақтда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари иш олиб бормоқда. Таъкидланишича ҳужум қилганлардан бири ушланган.
"Бу кимса болта ва бензинда ишловчи арра билан югуриб кириб, одамларга ҳужум қила бошлаган. Бир қиз холлда яраланган ҳолда ётибди", деб ёзган Eliz__Davis исмли фойдаланувчи твиттерда.
Sputnik нашрининг ёзишича, милиция икки гумонланувчини қўлга олган.
"Икки гумонланувчи қўлга олинган, гап қотиллик ҳақида кетмоқда", деб маълум қилинган Минск милицияси матбуот хизматида.
Мавзуга оид
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
15:18 / 19.02.2026
Қўқонда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилинди
18:51 / 13.02.2026