Ўзбекистон | 20:28 / 09.10.2016
17499
6 дақиқада ўқилади

Ҳафталик дайжест: Ўзбекистон ва халқаро майдонда рўй берган энг сара воқеа ва ҳодисалар

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

3 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ–2610 сонли қарори билан алкоголли ичимликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларни чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқидан олинувчи йиғимлар тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum, WEF) ҳар йили жаҳоннинг энг юқори солиқ тўловчи мамлакатлари рейтингини тузади. WEF жорий йилнинг энг юқори солиқ тўлаган давлатлари рейтингини эълон қилди.

Британиянинг Оксфорд ва Кембриж Университети ҳамда Лондон Қироллик Университети ва коллежи шифокорлари Одам иммунтанқислиги вируси инфекциясидан зарарланган катта ёшли кишини даволашнинг уддасидан чиққанларини маълум қилишди.

ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни ва унинг 3 нафар шеригини заҳарлашган. Бу ҳақда Эрондаги Press TV телеканали номини сир тутишни сўраган манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Қозоғистоннинг Олма-ота аэропортида симоб моддасининг қуйилиши оқибатида одамлар кўчирилди, дея хабар қилган BNews.kz агентлиги аэропорт матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

4 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарув аппаратига киритилган ўзгартишлар тасдиқланди.

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонага келди. Путин Остонада Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

4 октябрь эрталаб Малайзия шарқидаги Тавау шаҳридаги мактаблардан бирининг томига бортида 14 ҳарбий бўлган Sikorsky S-61 вертолёти қулаб тушди.

ИШИД раҳбарларининг махфий учрашуви ўзаро жанжал ва отишмалар билан тугади. Бу ҳақида The Daily Star хабар берди.

GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Беларусда Ravon брендини намойиш қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати фейсбукдаги расмий саҳифа орқали маълум қилган.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

5 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Тошкентнинг Сергели туманида 6та метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев шу ҳақида маълум қилди.

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров 5 октябрь куни 40 ёшга тўлди. У 1976 йилда Центаройда таваллуд топган. 1990 йилларда у ўз отаси - нуфузли муфтий Аҳмад Қодировнинг шахсий тансоқчиси бўлган.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

6 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Interbrand Corp консалтинг агентлиги 2015 йил якунлари бўйича дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатини тузиб чиқди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

7 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Ислом ота» жомеъ масжидининг (аввалги “Жўрабек” жомеъ масжиди) янгидан барпо этилган биносида илк жума намози адо этилди.

2016 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 64 ёшга тўлди. Россия давлат раҳбари лавозимида учинчи муддатини ўтаётган Путин жаҳон ҳамжамиятига ўз мамлакатининг ҳақиқий етакчиси эканини исботлади.

2015 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга FARC ташкилоти билан 52 йил давом этган зиддиятларни бартараф этишга уринишлари учун бериладиган бўлди.

Украина президенти Петр Порошенко жазо муддатини қамоқда ўтказаётганларга интернет тармоғидан фойдаланишларига рухсат берувчи қонунни имзолади.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

8 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Польша Россиянинг ҳарбий соҳадаги ҳаракатларидан хавотирга тушиб, ўз қуролли кучларини тайёр ҳолатда ушлаб турибди.

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Грузиядаги парламент сайловларидан сўнг, ватанига қайтиш қарорини ўзгартирди.

Россия мудофаа вазирлиги Калининград вилоятига «Искандер-М» ракета мажмуаларини жойлаштиришга буйруқ берди.

Махфий маълумотларни ошкор этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг электрон мактубларининг бир қисмини эълон қилди.

Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Асо вулқони отилди, деб маълум қилди 8 октябрда Япония бош метеорологик бошқармаси.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

Мавзуга оид