1870 йилнинг май ойида 29 ёшли инглиз муҳандиси Томас Чайлдс Хитой ҳукумати таклифи билан Пекинга ташриф буюрди. Син империяси пойтахтидаги Европа мустамлакаси тахминан 100 нафар кишидан иборат эди. Чайлдс турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзандини Британияда қолдириб, фотокамера билан Пекинга келади. Сўнгги 20 йил давомида у Хитойнинг Виктория даври қиёфаси акс этган 200 тача суратни муҳрлайди. Қуйида Чайлдснинг суратларидан иборат фотожамланма тақдим этилади. 

Хитой амалдори, ҳарбий ва сиёсий арбоби Цзэн Гофань Цзэн Цзифэннинг қизи турмуш ўртоғи - Чжэцзян провинциясининг бўлажак губернатори Не Цзигуй билан келинлик либосида. Чайлдс Хитой халқининг келинлик либосига қуйидагича таъриф берган: "Хитойда тўй либоси қизил рангда бўлади. Келин тилла билан ишлов берилган қизил рангдаги сатин либос кийган, унинг қизил ва тилла рангдаги бош кийими марваридлар билан безатилган".

 

Буюк Хитой деворининг Цзюйюнгуань ҳудуди. Чайлдс яшаган даврда девор ёнидаги ўрмон ёвларнинг сездирмай бостириб келмаслиги учун буткул йўқ қилинган. Ҳозирда девор ёнида яна дарахтлар қад кўтарган.

 

Анъанага кўра, келинни олиб юриладиган тўй тахтиравони.

 

Пекин атрофидаги "Ўн уч Мин қабристони"га элтувчи "Муқаддас йўл" (шэньдао). Ушбу йўл инсонлар ва ҳайвонларнинг тош ҳайкаллари билан безатилган. Бу ерда жами 36 ҳайкал бор. 

 

Икки ибодатхона. Чап томондагиси Чайлдснинг ёзишмаларида Сяншань паркидаги Люли ибодатхонаси, дея қайд этилган, лекин бу хато маълумот – аслида суратда бизгача етиб келмаган Юаньминъюань сарой-парки мажмуасининг Фахуэй ибодатхонаси биноси. Ўнг томондагиси эса XII асрда бунёд этилган Пекиндаги энг қадимий иншоотлардан бири - Тяньнин ибодатхонаси биноси.