Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик ўсмирнинг 20 см лик думи олиб ташланди
Фото: CATERS
Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳридан бўлган 18 ёшли ўсмир умуртқасининг қуйи қисмидан ўсиб чиққан 20 см лик думини олиб ташлаш бўйича операцияни бошдан ўтказди.
Ушбу аномалия ўсмир 15 ёшга тўлганда пайқалган.
Ўсмирнинг яқинлари ва унинг ўзи мазах ва ҳақоратланишга қолишдан қўрқиб бу ҳақда ҳеч кимга сўз очмаганлар, бироқ дум ўсишда давом этиб, ўсмирга борган сари халақит бера бошлаган. Боз устига уни яшириш ҳам қийинлашиб борган. Бундан ташқари, дум ичида суяк шакллана бошлаган.
Бундай ҳолат жуда кам учрайди. Ўсмирнинг олиб ташланган думи тиббиёт фанида қайд этилган энг узуни бўлди.
Шифокорларнинг фикрича, дум ҳомиладорлик вақтидаги жароҳат туфайли пайдо бўлган. Бу жароҳат оқибатида боланинг умуртқаси охири яссиланган.
Операция унчалик қийин ўтмаган, бироқ нейрожарроҳ ёрдами керак бўлган, чунки орқа мияга боғлиқлик жойи бўлган.
Номи ошкор этилмаган ўсмир бир неча кундан кейин уйига энди думсиз қайтади.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026