Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда чақирув бўйича келган полициячилар отиб ўлдирилди
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Палм-Спрингс шаҳрида юз берган отишмада икки полициячи ҳалок бўлди, яна бир полициячи яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи Брайн Рейсга иқтибос келтирган ҳолда Los Angeles Times нашри хабар берган.
Оилавий жанжал чақируви бўйича воқеа жойига келган полициячилар уй эшиги олдида турганларида уларга қарата ўқ узилган. Рейснинг айтишича, гумонланувчи қўлга олинмаган ва ҳали ҳам уйда бўлиши мумкин. Айни вақтда уни қўлга олиш бўйича операция ўтказилмоқда, унга махсус кучлар ходимлари жалб қилинган.
Маҳаллий Desert Sun нашрида маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар декабрда истеъфога кетиши керак бўлган 35 ёшли фахрий Хосе Гилберт Вега ҳамда туғруқ таътилидан кейин яқиндагина ишга қайтган 27 ёшли Лесли Зеребни бўлган.
Нашрнинг таъкидлашича, бу воқеа 1962 йилдан бери Палм-Спрингсда хизмат вазифасини ўташ вақтида полициячилар ҳалок бўлиши билан боғлик илк ҳолатдир.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026