Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Буюк Британия Қирғизистонда терактлар бўлишидан огоҳлантирмоқда
АҚШ ва Буюк Британиянинг Қирғиз Республикасидаги элчихоналари, октябрь ойида мамлакат ҳукумати ва хорижий дипломатларга қарши террорчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Булар одамларни ўғирлаш ва гаровга олиш ҳолатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади элчихоналар сайтларида.
"Бизда шундай маълумотлар бор. Албатта, британиялик фуқароларга нисбатан аниқ таҳдидлар йўқ бўлса-да, биз жамоат жойларда ўта диққатли бўлишни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқроқ туришни ҳамда хавфсизлик масаласида маҳаллий ҳукумат йўриқномаларига риоя этишни тавсия этамиз" — дейилади Буюк Британия элчихонаси сайтида.
Худди шунга ўхшаш маълумот АҚШ элчихонаси сайтида ҳам пайдо бўлган.
Ушбу давлат элчихонаси фуқароларини республиканинг жануби — Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларига сафарларида эҳтиёткор бўлишни маслаҳат берган.
"Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари эълон қилинмасдан ёпилиши мумкин. У ерда охирги ойларда хавфсизлик билан боғлиқ бир неча ҳодиса юз берган эди", — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳар доим ёнида паспортни олиб юришни ҳамда Қирғизистонга бориш учун албатта тиббий суғуртани расмийлаштириш тавсия қилинган.
Мавзуга оид
11:18
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
11:20 / 13.06.2026