Жамият | 18:05 / 10.10.2016
6575
2 дақиқада ўқилади

Депутатлар экологик барқарорликни сақлашга қаратилган янги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда

Бугун Қонунчилик палатасида депутатлар “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишлашмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ҳузуридаги киритилаётган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан рўйхатга олинган “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси масъул этиб тайинланди. Қўмита ҳузурида даставвал экспертлар гуруҳи тузилди. Ҳозирги вақтда ушбу ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини дастлабки ўқишга тайёрлаш устида фаолият олиб бормоқда.

"Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббускорлиги асосида “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди. Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини камайтириши ва унинг сифати ошишига, шу орқали атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, инсон ҳаёти, соғлиғи ва генофондини асраб-авайлашга, экологик барқарорликни сақлашга хизмат қилади", – дейди қўмита аъзоси Даврон Тангиров.

Эътиборлиси, қонун лойиҳасига атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланиши, озон қаватига салбий таъсир кўрсатишни бартараф этиш, халқаро даражада қўлланувчи атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатмайдиган маҳсулотларни ишлатиш ва ишлаб чиқаришни иқтисодий қўллаб-қувватлашни амалга оширишга доир янги нормалар киритилган.

Мавзуга оид