Эронда АҚШ президентлик телебаҳслари намойиш этилди
Эронликлар «Картадан ясалган уйча» ва президентлик сайловларининг узвий қисми бўлган телебаҳслар ёрдамида АҚШ сиёсатини ўрганиш имконига эга бўлишди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.
Икки ҳафталар муқаддам Namayesh телеканали Кевин Спейси ижросидаги Фрэнк Андервуднинг Америка ҳукумати чўққисига қандай кўтарилгани ҳақида ҳикоя қилувчи сериал қисмларини намойиш эта бошлади.
Бундан ташқари, IRINN янгиликлар канали республика тарихида биринчи марта Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп иштирокидаги Америка президентлик дебатларини жонли эфирда намойиш этди.
Айтиш жоизки, Эронда Ғарбда ишланган фильмлар биринчи марта намойиш этилаётгани йўқ. Масалан, ҳозирда Namayesh телеканалида Американинг «Эртага бугундан бошланади» сериали ва ББС телекомпаниясининг физик Мари Кюри ҳаёти ҳақидаги фильмини томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
00:51
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024