Ўзбекистон | 17:18 / 12.10.2016
25112
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тарихи давлат музейида 300 мингдан ортиқ экспонат сақланаётгани маълум қилинди

Фото: УзА

Ўзбекистонда саккиз мингдан ортиқ маданий мерос объекти давлат рўйхатига олинган. Ўзбек халқининг бой тарихидан далолат берувчи ушбу археологик ва меъморий ёдгорликлар, санъат асарлари, диққатга сазовор жойларнинг ҳар бири ўзига хос тарихга эга. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи юртимиз тарихи ва бугуни жо бўлган ана шундай маърифат ўчоғидир. Ушбу музейни мамлакатдаги энг йирик маънавият ва маърифат масканларидан бири, деб айтиш мумкин. Унинг захирасида 300 мингдан ортиқ бебаҳо осори-атиқа, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат намуналари ва ҳужжатлар сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ мустақил илмий-тадқиқот муассасаси сифатида қайта ташкил этилган бу масканга 1994 йили давлат музейи мақоми берилди. Музейда 250 мингдан ортиқ экспонат жамланган. Шундан 60 мингтаси археология, 80 мингдан зиёди нумизматика ва 16 мингги этнографияга доир. Музейда 100 мингга яқин архив ҳужжати, китоблар сақланади.

Музей коллекциялари асосида яратилган электрон маълумотлар музей экспонатлари билан танишиш, музей экспозицияси, кўргазмалар фаолиятини ривожлантириш, музей фондидаги ашёлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш имконини беради.

XVIII – XIX асрларда ҳунармандликнинг юксак даражада ривожланганлиги экспозициядаги сопол, кандакорлик маҳсулотлари,  бахмаллар, адраслар ва зардўзлик санъати намуналарида ўз аксини топган. 

Мавзуга оид