Жаҳон | 10:13 / 13.10.2016
10172
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ўз эсминеци ўққа тутилганига жавобан Яман бўйлаб зарбалар берди

Фото: Wall Street Journal

АҚШ ҳарбийлари президент Барак Обаманинг топшириғи бўйича ўз кемаларини ҳимоялаш ва уларнинг эркин сузишини таъминлаш мақсадларида Яман бўйлаб "чекланган миқдорда" зарбалар берди. Бу ҳақда Пентагондаги манбага асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Ҳужумлар натижасида нишондаги объектлар йўқ қилинган. Америкалик ҳарбийлар "АҚШнинг ҳарбий кемаларига ва тижорий қатновларига бўлган исталган таҳдид йўқ қилиниши"ни қайд этишган.

12 октябрь куни Пентагоннинг расмий вакили Питер Кук АҚШ Яман қирғоқларида "Мэйсон" эсминецига ракета зарбаси берилганига жавоб қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.

Шу куни "Мэйсон" ва уни қўриқлаётган "Понс" кемасига ракеталар орқали зарбалар берилгани ҳақида хабар қилинганди. Зарбалар аниқ бўлмаган, талофат кўрилмаган.

10 октябрь куни ҳам Қизил денгиз сувларида бўлган "Мэйсон"га қарата ракета учирилганди.

Бу ҳужумлар ҳусийчилар назоратида бўлган ҳудудлардан туриб амалга оширилгани қайд этилган. Ўз навбатида ҳусийчилар бу ҳужумга алоқадор эмасликларини таъкидлашган.

Мавзуга оид