Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: БРИКС мамлакатлари босим ўтказилишини қабул қила олмайди
Фото: RIA
БРИКС мамлакатлари ўзларига нисбатан кучли босим ўтказиш ва бошқа мамлакатлар суверенитетини камситиш сиёсатини қабул қила олмайди. Бу ташкилотнинг навбатдаги саммитининг декларациясида акс этади. Россия давлат раҳбари Владимир Путин шу ҳақда маълум қилган.
«Бизларнинг халқаро майдондаги долзарб муаммолар — жумладан, Яқин Шарқдаги Сурия инқирозига барҳам бериш бўйича қарашимиз деярли бир хил. Шу боис, Гоадаги учрашув бу маънода бирон янгиликни тақдим этмайди. Барчамиз давлатлараро мулоқотнинг асосий қоидалари, биринчи галда БМТ марказий мувофиқлаштирувчи бўлган халқаро ҳуқуққа риоя этишни ёқлаймиз», — дея Путин сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Унинг таъкидлашича, Ғарбнинг қатор мамлакатлари ўзларининг бир томонлама қарашларини илгари сураётган бир вақтда, – «бундай позиция муҳим аҳамиятга эга».
Владимир Путин шунингдек, айрим мамлакатларнинг ёпиқ ва шаффоф бўлмаган лойиҳалар, яъни Трансатлантика савдо ва инвестиция ҳамкорлиги ҳамда Транстинч океани ҳамкорлиги каби ташкилотни ташкил этишга уриниши юзасидан афсус билдирган.
«Россия БРИКСдаги ҳамкорлари сингари, ЖСТ қоидалари асосида, бошқаларни камситмайдиган очиқ иқтисодий тузилмалар барпо этиш тарафдоридир», — деб қўшимча қилган Путин.
БРИКС – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасини бирлаштирувчи халқаро тузилма ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:39 / 04.02.2026
Россияда чумчуқлар рўйхатдан ўтказилади
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
15:26 / 04.02.2026
Кремл: Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишдан воз кечгани ҳақида хабар бермади
14:40 / 04.02.2026