Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар муҳим ижтимоий масалаларни ечиш бўйича дастурларни қабул қилади
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон республикаси ва 12 вилоятда аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган инфратузилма объектларини ривожлантириш ҳамда энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича 14 та ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини тайёрланади.
13 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев, вазир ўринбосарлари, бир қатор вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган мажлисида раҳбар ходимларга аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган инфратузилма объектларини ривожлантириш ҳамда энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича 14та ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни тугаллаш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилган.
Булар қаторида сув, электр таъминоти, аҳолига транспорт хизматини кўрсатишни яхшилаш, маҳаллий автомобиль йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, мактабгача таълим муассасалари ва бозорларни модернизациялаш, кам таъминланган ва ёш оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш, аҳолини арзон дори воситалари билан таъминлаш, аёллар, болалар ва пенсионерларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш дастурлари ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025