Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик самбочилар халқаро турнирда 16 та медални қўлга киритишди
Фото: Халқаро самбо федерацияси
Руминиянинг Плоешти шаҳрида 7−9 октябрь кунлари ўсмир йигит ва қизлар (17−18 ёш) ҳамда 19−20 ёшли йигит-қизлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 32 мамлакатидан 374 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда “Газета.uz" ёзмоқда.
Ўзбекистон вакиллари ушбу мусобақада 25 нафар спортчи билан иштирок этди ва 16 медаль — 2 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медалини жамғарган ҳолда умумий ҳисобда Россия ва Грузидан сўнг учинчи ўринни банд этди.
Убайдулло Мўминов (60 кг, ўсмир) ва Фазлиддин Холматов (68 кг, юниор) мусобақа олтин медалига сазовор бўлишди.
Шаҳзод Тагиев (57 кг, юниор), Мироншоҳ Султонов (74 кг, юниор) ва Клара Дарменбаева (60 кг, қизлар) эса кумуш медаль билан тақдирланишди.
Ботир Азамов (56 кг, ўсмир), Жасур Содиқов (81 кг, ўсмир), Улуғбек Мамажонов (48 кг, юниор), Авазбек Абдужалилов (52 кг, юниор), Элёр Хожимаматов (82 кг, юниор), Парвиз Ҳалимов (100 кг, юниор), Мадина Турғунбоева (44 кг, қизлар), Хожинса Комолдинова (65 кг, қизлар), Нилуфар Раҳмонова (48 кг, юниор), Ирина Кулакова (64 кг, юниор), Сожида Савриева (+80 кг, юниор) бронза медалини қўлга киритди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026