Жаҳон | 08:00 / 14.10.2016
7856
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад: Ар-Риёд Эрон билан муносабатларни узиш эвазига ёрдам таклиф қилди

Фото: Пресс-служба Башара Асада

Саудия Арабистони расмий Дамашқ Эрон билан ҳар қандай алоқасини узса, Сурия можаросида ёрдам беришни таклиф қилган. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад «Комсомольская правда» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони подшоҳлиги «Эронни ҳар жабҳада бутунлай вайрон қилишни хоҳламоқда».

«Агар биз Эрон билан барча алоқаларни тўхтатиб, муносабатларни бузганимизни эълон қилсак, саудияликлар менга ёрдам беришини айтишди. Жуда содда ва бевосита тарзда», — деган Асад. Унинг айтишича, Саудия уруш бошланишида шундай таклиф билан чиққан. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид