Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гутерреш ўз баёнотида марҳум аёлининг сабоғини эслади
БМТнинг янги сайланган бош котиби Антониу Гутерреш Россия ва АҚШ муносабатларидаги келишмовчиликларни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин бўлган инсоний муносабатлар формуласи ҳақида сўз юритди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
"Менинг марҳум (биринчи) турмуш ўртоғим - психоаналитик бўлган. У менга берган сабоқ сиёсий ҳаётимнинг марказида туради. Аёлим менга икки киши бир жойда бўлган маҳалда, бу ердагилар аслида 2 эмас, 6 нафар бўлишини айтган. Бу инсоннинг асли, унинг бошқа шахсни қандай кўриши ва ўзини қандай намоён қилишидир. Ўйлашимча, давлатлараро муносабатларда ҳам худди шундай - масалан, АҚШ ва Россия. Зарурат туғилганда инсоний муносабатларда ҳам, дипломатияда ҳам бу англашмовчиликларни енгиб ўтиш, олтитасидан иккитасини қолдириш керак", деган Гутерреш РИА "Новости"га берган интервьюсида.
Гутерреш бу борада ҳар қандай шароит ва вазиятларда ёрдам бериш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрда БМТ Бош Ассамблеяси Антониу Гутеррешни ташкилотнинг Бош котиби лавозимига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
11:23
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026