Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram дастури Windows 10 остида компьютерларда пайдо бўлди
Фото: theverge.com
Instagram расмий дастури стационар ПК ва планшетлар учун Windows 10 бошқаруви остида ишга тушди. Унинг ёрдамида дўстларнинг суратларини томоша қилиш, хабарларни ўқиш ва Direct'дан юбориш мумкин, шунингдек, «ёқди» белгиларини кўриш ва созлаш имкони мавжуд. Бу ҳақда The Verge хабар қилган.
Дастурнинг веб-версиясидан фарқли жиҳати, фойдаланувчилар ўзларига ёққан суратларни Facebook ва Messenger'га улашишлари мумкин. Уни Windows Store'да юклаб олиш мумкин.
Бироқ дастурнинг анчайин жиддий чеклови ҳам бор: суратларни фақат сенсорли экран ва ички камерали қурилма эгалари қўя олишади. Шундай экан, бу дастур ноутбук-трансформер ва Windows 10 бошқаруви остидаги планшетларга кўпроқ тўғри келади.
The Next Web нашрининг ёзишича, дастур дизайни муваффақиятли чиқмаган. Сабаби, барча зарур тугмалар марказда жойлашган бўлиб, ён томонда кўплаб бўш жойлар ортиб қолган.
Шунингдек, ички камерага эга бўлмаган оддий компьютерларда «Тарих»га сурат қўшиш вақтида дастур ишлашдан тўхтайди ва тушунмовчиликни юзага келтиради. Агарда фойдаланувчиларга стационар ПКда сақланган ҳужжатлардаги суратлардан юклаш имкони берилганда, мантиқан тўғрироқ бўлар эди.

Мавзуга оид
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026
Антивирус компанияси миллионлаб Instagram фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқишини қайд этди. Instagram рад қилди
18:56 / 02.01.2026