Роналду: «Шахсан мен ўзимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб биламан»
«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир марта ўзини дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтиб ўтди.
«Шахсан мен ўзимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Мен ҳар куни шундайлигимча қолиш учун чин дилдан ишлайман. Ишлашда давом этаман ва бошқалар мени муҳокама қилишмайди.
Мен ҳамиша янада кучлироқ бўлишни мақсад қиламан. Мен жуда иштиёқманд одамман ва шу менинг футбол майдонидаги муваффақиятларим калити бўлади.
Мен Евро-2016 финалида олган жароҳатимдан кейин тикландим ва ҳозирда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.
Мен ўзимнинг энг яхши ҳолатимга қайтдим ва яна бир ажойиб мавсумни ўтказишга тайёрман», – дея Роналдунинг сўзларини келтирган Goal.com.
Бундан олдинроқ Роналду ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчиси сифатида тақдирлангани хабар қилинганди.