Жаҳон | 19:18 / 14.10.2016
4964
1 дақиқада ўқилади

Туркия нашри: Мўсулни озод этиш учун асосий жанглар бир неча кун ичида бошланади

Фото: Reuters

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича кенг кўламли ҳарбий амалиёт тайёргарликлар ўз вақтида амалга оширилса, бир неча кундан кейин бошланади. Бу ҳақда дипломатик манбасига асосланган ҳолда Anadolu агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш Туркия ҳарбийлари Ироқнинг Мўсул ва Суриянинг Раққа шаҳарлари озод этилиши учун бошланажак жангларда иштирок этишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди. Бунинг учун туркияликлар бу амалиётларда Сурия курдлари иштирок этмаслиги шартини қўймоқда.

Шунингдек, АҚШ ва Саудия Арабистони махфий хизматлари ИШИД жангариларига Мўсул қамали бошланишидан олдин ҳудудни тарк этишга қўйиб бериш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид