Жаҳон | 11:11 / 04.09.2017
8838
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИДнинг 1300 га яқин хорижлик жангариси Ироқ армиясига таслим бўлди

ИШИД террорчилик гуруҳ таркибида жанг қилган 1,3 мингга яқин хорижлик жангари Талл-Афар учун жанглар сўнггида Ироқ армиясига таслим бўлди. Бу ҳақда Shafaq News янгиликлар портали мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда

Асир олинганларнинг барчаси Мўсул шаҳридан жанубдаги Ҳаммом ал Алил ҳарбий лагерида сақланмоқда. Хабарларга кўра, "таслим бўлганларнинг аксарияти – афғонлар, чеченлар, РФ ва Франция, шунингдек, Буюк Британия фуқароларидир". Манбаларнинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг йирик байрами Ийд ал Адҳа тугагач, бошқа жойга ўтказишади. 

Ироқ армияси 26 август куни Талл-Афарда тўлиқ назорат ўрнатган эди. Яна бир неча кун мобайнида Ал Адия шаҳри озод этилди. Шу билан, айтиш мумкинки, Найнаво вилояти радикаллардан халос этилди. 

Жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар қўмондонларидан бири генерал Абдул Амир Рашид Яралла Талл-Афардаги ҳарбий кампания чоғида 2 мингдан ортиқ жангари йўқ қилингани ҳақида баёнот берган эди. Ўшанда, Shafaq News порталининг ёдга олишича, душман билан бирор келишувга эришилгани рад этилганди. 

"Уларнинг ҳеч бири бизларнинг бўлинмамизга таслим бўлмади ва ҳеч қандай келишувга ҳам эришилгани йўқ, - деган эди Ироқ армияси генерали. – Ироқ ҳарбий қисмлари сўзлашувида террорчилар билан келишув деган ибора қўлланилмайди".

Мавзуга оид