Керри Сурия бўйича музокараларга гитара билан келди
АҚШ давлат котиби Жон Керри Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги "Бо-Риваж" меҳмонхонасига етиб келди. Бу шаҳарда Сурия инқирози бўйича кўп томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
ТАСС агентлигининг хабар қилишича, Керри кортежи меҳмонхонага етиб келгач, унинг ёрдамчилари машина юкхонасидан раҳбарларининг костюми ва гитарасини хонага олиб чиқишган. Давлат котиби, айтиш мумкинки, деярли ҳар доим хорижий сафарларига мусиқий асбоби билан бирга боради.
Давлат котиби шу йилнинг март ойида Москвага қилган сафарида, мусиқий гуруҳ аъзоси бўлганини айтган эди.
Керрининг сўзларига кўра, у мактабда ўқувчилик вақтида, мусиқа гуруҳи аъзоси бўлган. YouTube сайтида унинг иштирокидаги лавҳалар сақланиб қолгани эҳтимол.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024