Жаҳон | 20:40 / 15.10.2016
13457
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: НАТО "мушук-сичқон услубида" катта кўламли операцияни тайёрламоқда

Фото: AFP

Британия ҳарбий-денгиз кучлари НАТО кучлари билан биргаликда Россиянинг Сурия қирғоқларига йўл оладиган кемалари отрядини кузатиб боришни режалаштирмоқда. Россия кемалари кейинги ҳафта бошида Ла-Манш бўғози орқали ўтиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Telegraph нашри.

15 октябрда Россия Шимолий флоти матбуот хизмати "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемаси ва "Петр Великий" атом крейсери бошчилигидаги кемалар гуруҳи Москва вақти билан соат 15:00да Ўрта Ер денгизига жўнаганини маълум қилди. 

Нашрнинг таъкидлашича, НАТО қўмондонлиги "Адмирал Кузнецов" ва Россия кемалари гуруҳини шимолий Атлантика, Бискай кўрфази ва Ўрта Ер денгизида кузатиб бориш бўйича "мушук-сичқон услубида" катта кўламли операцияни тайёрламоқда.  

"Бу (Россия кемаларининг Сурияга йўл олиши) бизни эсанкиратиб қўймади, биз бунга тайёрланмоқдамиз ва буни уддалай оламиз. Бу кемалар катта эҳтимол билан Шимолий денгиз, Па-де-Кале ва Ла-Манш орқали ўтиши мумкин. Улар Буюк Британиянинг шимоли-шарқий соҳилларида тўхтаб, палубадаги авиация парвозларини амалга ошириши мумкин", деб маълум қилди нашр суҳбатдоши.

Унинг айтишича, Россия кемалари бўлиниб, унинг бир қисми "кўпроқ муаммо юзага келтириш мақсадида" Ирланд денгизи орқали ўтиши мумкин.

 

Мавзуга оид