Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чуркин Россия ва АҚШнинг муносабатлари 1973 йилдан бери энг ёмон даражада эканини айтди
Бугунги кунда Россия ва АҚШ муносабатлари Миср ва Сурия Исроилга ҳужум қилган 1973 йилдагидек каби энг ёмон даражада, деб айтди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бироқ дипломатнинг фикрича, жумладан Сурия бўйича жиддий зиддиятлар ва келишмовчиликларга қарамасдан, икки давлат "бошқа масалалар бўйича етарлича яхши даражада ишлашни давом эттирмоқда".
Чуркиннинг фикрича, Россия-АҚШ муносабатларидаги инқироз Россия ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида сиёсий масалалар бўйича "ҳурмат ва чуқур муҳокамаларнинг етишмаслиги" кузатилган воқеалар сабабли юз берган.
Эслатиб ўтамиз, 1973 йилдаги урушда Собиқ иттифоқ араб давлатларини, АҚШ эса Исроилни қўллаб-қувватлаган. Ўша кунларда икки давлат ўртасидаги қарама-қаршилик 1962 йилдаги Куба инқирозидан кейин максимал даражада бўлган.
Мавзуга оид
20:26
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:11
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
18:05