Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БМТнинг янги сайланган Бош котибини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб-қувватлашини билдириб, ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган.
Мавзуга оид
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
08:43 / 12.01.2026
Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан куч ишлатилишини кескин қоралади
13:19 / 03.01.2026