Жаҳон | 23:54 / 16.10.2016
11779
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг Ғазиантепида ИШИД бўлими етакчиси қўлга олинди

Фото: tr.trend.az

Туркиянинг Ғазиантепида ИШИД бўлими етакчиси Мехмет Қодир Жобил полиция томонидан қўлга олинди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Айни вақтда Жобил худкушлар портлашларини уюштирганлардан бири эканлиги номаълум.

Аввалроқ турк полициячилари кўп қаватли уйда террорчиларни қуршаб олишган. Штурм вақтида жангарилардан бири ўзини портлатган.

Кейин эса иккинчи портлаш биринчи худкушнинг шерикларини қидириш бўйича операция вақтида қурилиш майдончасида юз берган.

 

Мавзуга оид