Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Россиянинг заифлашиши ва ИШИДнинг яксон қилиниши АҚШга янги имкониятлар очишини айтди
Фото: NBC News
ИШИДнинг яксон қилиниши ва Россиянинг заифлашиши АҚШга янги имкониятлар очади, деб айтди 16 октябрда АҚШ вице-президенти Жозеф Байден NBC телекомпаниясига берган интервьюда.
"Россия жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Уларда катта иқтисодий муаммолар мавжуд. ИШИДнинг йўқ қилиниши ва Россиянинг заифлашиши биз учун янги имкониятларни очади", деб айтди Байден.
Байден ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларини яксон қилиш АҚШнинг бош устувор вазифаси ҳисобланишини айтди. "Биз ИШИДни йўқ қилишимиз, Раққани олишимиз, Мўсулни олишимиз, АҚШга тўғридан-тўғри хавф туғдирувчи ҳалифаликни йўқ қилишимиз лозим", деб қўшимча қилди Байден.
Унинг айтишича, "АҚШ мудофаа вазирлиги бошидан мавжуд захираларни тўғри тақсимлаш зарурлигини айтиб келган". "Биз иккала вазифани бир вақтда бажара олмасдик", деб айтди сиёсатчи. У айнан қандай вазифалар ҳақида гап кетаётганини айтмаган.
Телебошловчи "АҚШ Ҳалабда тинч аҳоли нобуд бўлаётганидан афсусланадими?" деб сўраганда, "Биз бу қаерда бўлмасин афсусланамиз", деб жавоб берди Байден.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
21:37 / 13.01.2026
Россиядаги туғруқхонада йил бошидан бери тўққиз чақалоқ вафот этди, жиноят иши қўзғатилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
16:35 / 13.01.2026