Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Ироқдаги ҳарбий амалиёт Мўсулнинг 1,5 млн аҳолисига хавф солмоқда
Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича жанговар амалиёт мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи 1,5 млн инсонга таҳдид солмоқда. Бу ҳақда, БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен баёнот берган.
"Мен Мўсулни озод этиш бўйича амалиёт 1,5 млн кишининг ҳаётига хавф солишидан ташвишдаман. Одамлар ўзаро жанговар тўқнашувлар ёки снайперлар нишони бўлиши мумкин. Ўн минглаб ироқлик болалар, эркаклар ва аёллар тирик қалқон бўлиб қолишлари эҳтимол", — дейилади О'Брайеннинг баёнотида.
Баёнотда айтилишича, жангларнинг шиддати ва қамровига кўра, миллионга яқин инсон уй жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлади.
"Мен можародаги томонларни халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этишга ҳамда тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ўз эҳтиёжларини таъминлашга имкон беришларига чақираман", — деб қайд этган О'Брайен.
Аввалроқ, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026