Тарихдаги энг ҳалокатли эпидемия сабаблари маълум қилинди
Нант университети (Франция) биологлари испан гриппининг нима учун кўп қурбонларни келтириб чиқарганини аниқлашди. Маълум бўлишича, бунга гемагглютининдаги (вируснинг ҳужайралар билан боғланиш хусусиятини таъминловчи оқсил) биргина аминокислотани ўзгартирувчи мутация сабаб бўлган. Олимлар arXiv.org сайтида чоп этилган мақолада ўз хулосалари билан бўлишишди.
Тадқиқотчилар 1918 йилда вафот этган кишининг ўпка тўқима намуналарида жойлашган вирусдан ажралиб чиққан HA аминокислоталар кетма-кетлигини таҳлил қилиб чиқишди. Бу кетма-кетликлар Биотехнологик ахборотлар миллий марказида (NCBI) мавжуд бўлган маълумотлар базасидаги бошқа кетма-кетликлар билан таққосланди.
Маълумотларга кўра, 1918 йилги гемагглютинин бошқа оқсиллардан 25 аминокислотаси билан ажралиб туради. Улардан бири - 188-вазиятдаги глицин - зарарланган ҳужайра юзасига уланишни таъминловчи молекуланинг асосий ҳудудида жойлашган. Бундай хусусият бошқа вирусларнинг HA молекулаларида камдан-кам учрайди, шунинг учун, олимларнинг фикрича, айнан шу нарса "испан гриппи"нинг ҳалокатига олиб келган.
Тадқиқотчилар гемагглютининлардаги мутациялар мониторинги вирусларнинг янги ҳалокатли турларини аниқлашга ёрдам беришига умид қилишмоқда.
"Испан гриппи" — 1918-1919 йилларда кузатилган грипп эпидемияси. Олимларнинг баҳолашича, ўшанда 550 миллион киши ушбу вирус билан касалланган, улардан 50-100 миллион нафари ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
14:59 / 09.11.2024
Шаҳарчани бутунлай вайрон қилган ҳалокат: Канадада Франция ҳарбий кемаси қандай портлаганди?
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024