Уолкотт «Арсенал»нинг чемпионлик учун имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
«Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Тео Уолкотт Англия чемпионати 8-турида «Суонси»га қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин берган интервьюсида «Арсенал»нинг жорий мавсумда чемпионлик учун имкониятларига баҳо бериб ўтди.
«Суонси»га қарши ўйинда биз керакли вақтда диққатли бўлишимиз, вақти келганида хотиржам ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Биз якунда ғалабага эришдик, мен бу ўйинда 3та гол урсам ҳам бўларди. Жамоа ўйинни юқори нотада якунлаши ҳам мумкин эди.
Мен турнир жадвалини кузатмайман, гапим рост. Менимча, биз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этишимиз керак. Қолган жамоалар «Арсенал»нинг натижаларини кузатишсин. Биз сифатли футбол кўрсатиб, ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.
Бизнинг ҳозирги таркибимиз ва жароҳатдан тузалиб сафга қўшиладиган футболчиларни ҳисобга олиб, мавсумда нимага эриша оламизми?
Мен бир нарсани аниқ айтишим мумкин: ҳозирдан Англияда ким чемпион бўлишини айтиб бўлмайди. Бу мавсумда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди», — дея қайд этган Уолкотт.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024