Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз итига татуировка қилдирган бразилиялик бешафқатликда айбланди
Бразилияда тату-салонда итининг тумшуғига бир нечта татуларни туширтирган эркак ҳайвонлар билан шафқатсиз муомалада бўлишда айбланди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, буни қилган Эмерсон Дамасено ўз итининг суратини фейсбукда чоп этган. Суратда итнинг тумшуғи ва қулоқларига 5 та тату туширилганини кўриш мумкин. Эркак итнинг ташқи кўринишидан ҳайратланган фойдаланувчилар томондан танқидга учрагач, аккаунтини ўчириб ташлашига тўғри келган.
Дамасенонинг айтишича, танадаги суратлар итини касалликлардан ҳимоя қилади. Дамасенони ҳимоялашга ўтган унинг севгилиси итга тату туширилишдан аввал у ветеринар текширувига олиб борилганини маълум қилди.
Июлда Pokemon GO ўйинининг мухлиси ўз итини покемон Пикачуга ўхшаш бўлиши учун сариқ ва қора рангларга бўяб чиққани маълум бўлганди. Бу итни сайр вақтида учратган Элихади Жастин Юрасса исмли фойдаланувчи унинг бу алфоздаги суратини фейсбукдаги саҳифасида чоп этган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026