Ўзбекистон | 17:10 / 18.10.2016
8083
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Мавлуд Човушўғли билан учрашув ўтказди

2016 йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ишида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашди.

ТИВ сайтида маълум қилинишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ИҲТ ТИВК 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Туркия Элчиси Намик Гунер Эрпул иштирок этди.

Мавзуга оид