Ўзбекистон | 18:08 / 18.10.2016
4760
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Озарбойжон ТИВ раҳбари билан икки давлат муносабатлари ҳолатини муҳокама этди

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 октябрь, душанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Озарбойжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедьяров билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида вазирлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Мулоқот давомида ИҲТ вазирлар учрашувининг кун тартиби ҳамда мазкур ташкилотда Ўзбекистоннинг расилиги доирасида бошқа тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев иштирок этди.

Мавзуга оид