Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple компанияси бундан буён iPhone 4 ва эски MacBook Air'ни қўллаб-қувватламайди
Жорий йилнинг 1 ноябридан Apple компанияси iPhone 4 смартфонлари ва MacBook Air 13 (2010 йилги), AirPort Extreme (учинчи авлод) ва AirPort Time Capsule (иккинчи авлод) ноутбукларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақида SlashGear сайтида маълум қилинди.
Моделларнинг барчаси 2010 йилгача бозорга чиққан ва компания қоидаларига кўра, ишлаб чиқарилиши тўхтатилганига 5 йилдан ошган қурилмалар эскирган ҳисобланади. Бу ушбу қурилмалар эгаларининг расмий сервис марказларига мурожаат қилиши ҳамда телефонни қўллаб-қувватлаш хизмати тўхтатилади деганидир. Шуни таъкидлаш жоизки, Калифорния штати ва Туркия аҳолиси бундан мустасно, бу ерларда қонунга мувофиқ, қурилмаларга яна 2 йил давомида қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатилиши керак.
Эски қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Бироқ компаниянинг япон идораси маълумоти ҳамда муддатлар таҳлили туфайли SlashGear сайти Apple компанияси ўзининг эскирган қурилмаларини қўллаб-қувватлашни айнан 1 ноябрдан тўхтатишини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026