Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўлажак журналистлар Жанубий Кореяда 1 семестр ўқиб келади
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жанубий Кореянинг Ҳанкук университети ўртасида шу йил ёзда ҳамкорлик битими тузилган эди.
Унга кўра 17 октябрь куни Халқаро журналистика факультети вакиллари Сеул шаҳрида бўлиб, ўша ернинг ўзида имзоланган англашинув меморандумининг амалий жиҳатлари бўйича ўзаро мулоқотда иштирок этди. Расмий ушрашув давомида олий таълим муассасалари ўртасида илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш билан бир қаторда ўқитувчи ва талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш ва келажаги бор лойиҳаларни тузиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг илк нишонаси сифатида 2017 йилнинг февраль ойида факультетнинг 2 нафар талабаси Сеулда 1 семестр давомида билим олишига келишиб олинди.

Айтиш керакки, Ҳанкук университетида бугунги кунда 45та хорижий тил йўналишларида таркибида ҳамюртларимиз ҳам бўлган жами 92 нафар чет эллик талабалар таҳсил олади. Бундан ташқари, Кореянинг ушбу нуфузли таълим муассасасида ўзбек тили бўлими, Марказий Осиё тадқиқотлар институти ва кафедраси ҳам фаолият олиб боради.

Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026