Фан-техника | 22:16 / 18.10.2016
8290
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди

Фото: Acer

Acer янги маҳсулоти 13 мм қалинликка эга бўлиб, афсонавий MacBook Air'ни ортда қолдирди.

Acer компанияси қалинлиги бор-йўғи 13 миллиметр бўлган дунёдаги энг ингичка Swift 7 ноутбукини ишлаб чиқаришни бошлади. Компания қурилманинг қалинлигини қисқартириш учун деярли барча стандарт портларни олиб ташлаган. 

Ноутбукда 1920×1080 пиксел имкониятига эга диагонали 13,3 дюйм бўлган дисплей ўрнатилган. Шунингдек, у 8 ГБ оператив хотира ва 256 ГБ доимий хотирага эга.

Swift 7  Windows 10 бошқаруви остида ишлайди ва Kaby Lake авлодининг янги Core i5 процессори билан жиҳозланган.

Фото: Acer

Унинг бошқа хусусиятлари -  300-950 МГц частотали Intel HD 615 график процессори, 1280 x 720 пикселли  веб-камера,  802.11ac MU-MIMO Wi-Fi чипи ва Bluetooth 4.0 технологияси.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, 2770 мАч аккумулятор сиғими  9 соат тинимсиз иш қилишга етади.

Айни дамда қурилманинг фақат биргина ранги мавжуд - қора корпус ва тилларангли ички дизайн.

Фото: Acer
Фото: Acer

Мавзуга оид