Технология | 02:39 / 24.08.2025
5086
1 дақиқада ўқилади

Windows 11’да Android иловалардан фойдаланиш функцияси синовдан ўтказилмоқда

Синов иловаси сифатида Spotify мусиқа сервиси танланган: фойдаланувчи Android смартфонида бирор қўшиқни тинглай бошлаганида унга қўшиқни ўз компютерида тинглаш таклиф қилинади.

Фото: Windows

Microsoft компанияси Windows 11 тизимида смартфонлар ёрдамида Android иловалардан фойдаланиш функциясини синовдан ўтказмоқда. Мазкур технология мобил қурилмадан компютерга ўтиб иловадан фойдаланишни давом эттириш имконини беради, деб ёзмоқда The Verge.

Ҳозирда функция Windows Insider дастури иштирокчилари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Синов иловаси сифатида Spotify мусиқа сервиси танланган: фойдаланувчи Android смартфонида бирор қўшиқни тинглай бошлаганида унга қўшиқни ўз компютерида тинглаш таклиф қилинади. Фойдаланувчи таклифга розилик билдирса, Windows автоматик равишда Spotify иловасининг компютер версиясини ишга туширади ёки уни ўрнатишни таклиф қилади.

Ушбу функция ишлаши учун Android қурилма Windows 11 билан синхронлашган бўлиши лозим. 

Келгусида мазкур функция бошқа иловаларга ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид