Жаҳон | 20:55 / 18.10.2016
7864
1 дақиқада ўқилади

Ироқ армияси Мўсулга 10 километр яқин келди

Фото: AFP

Ироқ қуролли кучлари бўлинмалари Мўсулдан 10 километр жануби-шарқдаги Ҳемданийе туманига кирди. Бу ҳақда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудуддаги манбасига асосланган ҳолда Anadolu агентлиги хабар берди.

Ҳемданиеда ИШИД жангарилари ва ироқлик ҳарбийлар ўртасида жанглар давом этмоқда. Шаҳар устида тутунлар пайдо бўлган.

Мўсул яқинидаги бу ҳудудда аввал христианлар истиқомат қилган. Бу ҳудуд 2,5 йилдан буён террорчилар қўлида.

17 октябрга ўтар кечаси Ироқ армияси курдлар ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари билан иттифоқчиликда Мўсулни озод этиш учун ҳал қилувчи ҳарбий ҳаракатларни бошлади. ОАВ маълумотларига кўра, ҳарбий амалиётларда жами 80 мингга яқин киши иштирок этмоқда, Мўсулда эса 4500 нафарга яқин жангари бор.

Мавзуга оид