Жамият | 17:25 / 19.10.2016
12257
1 дақиқада ўқилади

АҚШ мусулмонлари: «Трамп учун арабча ёзувнинг ўзиёқ қўрқинчли»

Фото: Reuters

АҚШнинг Детройт шаҳриида истиқомат қилувчи араб тилида сўзловчи фуқаролар мамлакат президентлигига республикачилар партиясидан номзоди кўрсатилган Доналд Трампни ўзига хос тарзда танқид қилишди.

Каттагина баннерда арабча ёзувлар битилган ва унда Трампнинг қанчалик кўр-кўрона сиёсат олиб бориши таъкидланган. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, баннерда араб алифбосида «Трамп бу ерда нима ёзилганини ўқий олмайди. Лекин у учун арабча ёзувнинг ўзиёқ хавфли» дея ёзилган.

Трамп президентликка номзоди қўйилган илк кунларданоқ АҚШдаги мусулмонлар алоҳида назоратга олиниши ва уларга чекловлар қўйилиши керак экани ҳақида гапирганди.

Манбада айтилишича, бу ёзувлар битилган ҳудуднинг 43 фоиз аҳолиси Клинтонга, 37 фоизи Трампга овоз бериши прогноз қилинган.

Мавзуга оид