Британиялик стоматологлар қочқинларни кўриб қўйишни истамади
Британиялик стоматологлар ҳужжатга эга бўлмаган балоғатга етмаган муҳожирларнинг ҳақиқий ёшини уларнинг тишига қараб аниқлаш ғоясини ахлоққа тўғри келмайдиган деб атадилар. Бу ҳақда 19 октябрда The Journal хабар берди.
Буюк Британия стоматологлар уюшмасида муҳожирларни уларни хабардор қилмай, рентген суратларга тушишга мажбур қилиш аҳлоқсиз ва йўл қўйиб бўлмас деб айтилди. Бундан ташқари, шифокорлар ушбу усул 100 фоиз ишончли натижа бермаслигини таъкидламоқдалар.
Уюшмада шу тариқа уэльслик депутат Дэвид Девиснинг баёнотига жавоб берилди. Девиснинг айтишича, кўпчилик муҳожирлар ўзлари айтган ёшларидан аслида каттароқ кўринадилар. "Уларда кўзлар атрофида ажинлар бор, баъзилари мендан каттароқ кўринади", деб айтди сиёсатчи. У шунингдек кўплаб ҳолатларда текширувларда алдов ўз тасдиғини топганини маълум қилди. Девиснинг фикрича, стоматологик тестлар бу вазиятда ёрдам берган бўларди.
Октябрь бошида Британия ҳукумати Франциянинг Кале шаҳри атрофида яшовчи ота-онасиз болаларни қабул қилиш мажбуриятини зиммасига олган. 14 кишидан иборат биринчи гуруҳ Буюк Британияга 18 октябрда етиб келди. ОАВда пайдо бўлган фотосуратларда уларнинг кўпчилиги яққол балоғат ёшидан ўтиб кетганини кўриш мумкин бўлган. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, гуруҳда юзларни таниш компьютер дастури томонидан 38 ёшли деб топилган эркак ҳам бўлган.
Ёнида ҳужжати бўлмаган қочқинларнинг ёши уларнинг ўзлари айтгандек қилиб ёзилади. Кўплаб қочқинлар асл ёшларидан кичикроқ ёшни айтишади, чунки балоғатга етмаганлар учун бошпана ва кейинчалик фуқаролик олиш соддалаштирилган қоидалар бўйича расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024