Технология | 14:20 / 19.10.2016
4276
1 дақиқада ўқилади

Facebook мессенжерида суҳбат учун мавзулар таклиф қилиш функцияси пайдо бўлади

Фото: techcrunch.com

Facebook мессенжери фойдаланувчиларга суҳбат учун мавзулар таклиф қилишга ўргатилди. TechCrunch нашри хабар беришича, айни вақтда тегишли функция синовдан ўтказилмоқда. У Conversation Topics деб номланди.

Мавзу ҳақидаги таклифлар суҳбатдошлар остида пайдо бўлади. Бунда фойдаланувчилар охирги вақтда шуғулланган ишлари, мисол учун қаерда бўлганлари, қандай мусиқа эшитганлари ва қандай тадбирга боришни режалаштирганлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилади.

Мавжуд маълумотга кўра, гап кичик синов ҳақида кетмоқда, шунинг учун айни вақтда унча кўп фойдаланувчилар янги функцияни  ўзларининг Messenger дастурларида кўра олмайдилар.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид