Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом динини масхара қилган британиялик гимнастикачи масжидга борди
Фото: Getty Images/Ryan Pierse
Олимпия ўйинларининг икки карра кумуш ва бронза медаллари совриндори, британиялик спортчи Луис Смит Лондонда Рио-2016 совриндорларини мукофотлаш маросимига таклифни рад этган. У бунинг ўрнига масжидга боришни маъқул кўрган деб ёзади The Guardian газетаси
«Мен мусулмон жамоатчилигининг таклифини қабул қилиб, у ерда мусулмон маданияти ва дини ҳақида кўп нарсани билиб олиш мақсадида масжидга боришга қарор қилдим. Бу жуда қизиқ бўлди. Мен ўзимда эмас эдим ва бўлган воқеа сабаб хавотирландим. Аммо, масжиддагилар мулойим, бағрикенг кишилар экан. Мени таклиф қилганлари учун миннатдорман», — деган Смит.
Ўтган ҳафтада 27 ёшли гимнаст ижтимоий тармоққа ҳамкасби Люк Карсон билан жойлаган видеосида мусулмонлар ибодатини масхара қилган ва «Аллоҳу акбар» дея бақирган эди. Келаси куни Смит юз берган воқеадан жуда афсусда эканини айтиб, узр сўраганди.
Луис Смит Рио-де-Жанейро Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлганди. У, шунингдек, Лондон-2012да кумуш ва бронза, Пекин-2008да бронза медалларини қўлга киритган.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
13:29 / 14.01.2026
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
16:04 / 12.01.2026