Жаҳон | 16:28 / 19.10.2016
15791
2 дақиқада ўқилади

Қрим Россиянинг ажралмас қисми деб тан олинди

Фото: RIA

Сурия ҳукумати Қрим республикасини Россиянинг ажралмас қисми деб тан олди. Сурия парламенти раиси Ҳадия Аббос Sputnik агентлигига берган интервьюсида шундай баёнот берган.

«Биз, Қрим — Россиянинг ажралмас қисми деб тан оламиз», — деган Ҳадия Аббос. Унинг таъкидлашича, Сурия ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик шерикликка асосланган ва истиқболлидир. 

Унинг сўзларига кўра, Қрим Совет Иттифоқининг ҳудуди бўлган, «СССР парчаланганидан сўнг ҳозирги давргача содир бўлган воқеалар туфайли ушбу субьект Қримда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми натижасида ўзининг аввалги давлатчилигига қайтди. Натижалар яриморол аҳолисининг манфаатларини акс эттирар эди».

2014 йил 18 мартда Россия президенти Владимир Путин Федерал кенгашга мурожаат қилиб, Қрим мухтор республикаси ва Севастополь шаҳрини Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш бўйича мурожаат қилди. Шундан сўнг, томонлар махсус шартномани имзолашди. Унинг асосида Россия таркибига Қрим Республикаси ва федерал аҳамиятга молик Севастополь шаҳри киритилди. 

Мавзуга оид