Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия ҳукумати хот-дог номини тақводор номга ўзгартиришни талаб қилди
Малайзия исломни ривожлантириш департаменти дўкон эгаларидан тез овқатланишни хуш кўрадиганлар орасида оммавий бўлган хот-дог егулигининг номини ўзгартиришни талаб қилди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.
Агар ҳукумат тавсияси бажарилмаса, дўкондан тақволи маҳсулотларни сотишга рухсатнома тортиб олиниши мумкин.
Департамент раҳбариятининг айтишича, бундай чора сайёҳ-мусулмонлар томонидан билдирилган шикоятлар сабабли кўрилмоқда.
"Хот-дог" номи хато ўйлашга олиб келиши мумкин", деб айтди департамент бошлиғи Сирожиддин Сухомий.
"Исломда ит (dog) нопок жонзот ҳисобланади, бу сўз тақволи маҳсулотга алоқаси бўлиши мумкин эмас", деб айтди у.
Малайзияда тақволи маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларида бундай маҳсулотлар номида ветчина, бекон, пиво, ром ва бошқа бир қатор ислом ақидаларига зид келувчи сўзлар бўлмаслиги кераклиги кўрсатиб қўйилган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026